Омадли ёшлар
Категориялар

Муҳаммад Ҳақбердиев Ўзбекистон Ёшлар Жаҳон Ассоциациясининг (WAYU) Ҳуқуқий ҳимоя ва маслаҳат бўлимида бош мутахассис-маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган. У ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган “Ҳуқуқий лаборатория” ва “Чет элда ҳаёт” дастурларини амалга оширишда иштирок этган.

Ёшлар ва мигрантлар билан самарали ишлаш учун “Меҳмон” мобил иловасини ишлаб чиқиш ва ишга туширишда ҳисса қўшган. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун “Миграция” лойиҳасини ишлаб чиқиб, “Сайёр қабуллар” дастурини ташаббус қилган.

Миллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, миграция қонунчилиги ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ташкилотнинг ўрнини мустаҳкамлаган. Халқаро конференциялар ва форумларда ташкилотчи, маърузачи ва ҳакам сифатида қатнашган, ўзбекистонлик ёшлар манфаатларини ҳимоя қилган. 

Муҳаммад Ҳақбердиев – инсон ҳуқуқлари ва миграция қонунчилиги соҳасида мутахассис бўлиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишда фаол иш олиб боради. 2020 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Ёшлари Жаҳон Ассоциациясида (WAYU) муҳим лавозимларда ишлаб, “Миграция” ва “Сайёр қабуллар” каби қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширган. У “Меҳмон” мобил иловасини яратишда иштирок этиб, ташкилотнинг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган.

Муҳаммад 2024 йилда Пенсильвания штати университетининг юридик факультетини тамомлаган ва миграция қонунчилиги соҳасида илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқда. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва дипломатияни ривожлантиришга қаратилган халқаро конференциялар, форумлар ва лойиҳаларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.